...
МЕНЮ
ONLINE TV

Европа бозорларида гўштли ичимликлар сотилади


17:39, 29.07.2017 Олам
 2 850

“Стейк”, “Бомбей сигири” ва “Қирол товуғи” номли уч хил таъмли ичимликларни яратган Классен, гўшт маҳсулотини сабзавотлар билан қайнатади, кейин какао билан майдалайди.

Жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб Германия дўконларида германиялик қассоб Петер Классен ихтиро қилган гўштли ичимликлар сотилиши ҳақида хабар берилди.
 
“Стейк”, “Бомбей сигири” ва “Қирол товуғи” номли уч хил таъмли ичимликларни яратган Классен ичимлик тайёрланиш жараёнини сир тутмади. Янги ичимлик тайёрлаш учун гўшт маҳсулотини сабзавотлар билан қайнатади, кейин какао билан майдалайди. Сўнгги босқичда суюқлик идишларга қуйилади ва стерилланади.
 
Классен ихтироси бўйича Люксембург, Белгия ва Франциялик ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик шартномаларини имзолади.
 
Классеннинг таъкидлашича бу ичимликлар ҳарбийлар ва гуманитар ёрдамга мухтожлар учун қулайдир.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Стейк Петер Классен Германия гўшт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!