...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Тошкентлик новвойлар Нью-Йоркда Тошкент патирларини ёпмоқда


17:18, 29.07.2017 Жамият
 8 250

Натижа ёмон эмас. Биринчи куннинг ўзида 700 та нон сотилгани Тошкент нонларига бўлган қизиқишдан далолат.

Қадимдан Тошкент – нон шаҳри дейилишининг ўзига яраша сабаблари бисёр. Биринчидан, Тошкентга келган киши ўз нонини топиб кетиши ҳақида айтилган бўлса, иккинчидан, ҳақиқатан ҳам Тошкент бир-бирига ўхшамас нонлари билан нафақат Марказий Осиёда, балки бутун дунёда шуҳрат қозонган.
 
Айни дамда АҚШда истиқомат қилаётган асли тошкентлик бўлган новвойлар Илёс Муродов ва Алишер Зиётовлар Нью-Йорк шаҳрида Тошкент нонларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйдилар. Бу ҳақда йигитлар ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз орқали хабар беришди.
 
“Аввалига шу ҳунар бўйича бошқа жойларда ишладик. Уч кун аввал ўз новвойхонамизни ташкил этдик. Нью-Йоркда Тошкент нонларига талаб жуда катта. Биринчи куннинг ўзида 600 та ёпган нон, 100 дона патир сотдик. Нонимизга маҳаллий аҳолининг қизиқиши жуда юқори”, дейди Илёс Муродов.
 
Маълумотларга қараганда, айни дамда Илёс Муродов ва Алишер Зиётовлар томонидан тайёрланган Тошкент ёпган нони 0.99, патир нони эса 1.99 АҚШ долларидан сотилмоқда. 
 

Теглар:Тошкент нонлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар

Style qaysar
09:36 30.07.2017

Yurtdoshlarimizga omad tilayman.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар