Дунё ҳамжамияти Хитой ва Шри Ланка ўртасида имзоланган ўзаро келишувдан ҳадикда: ижара ерлари ҳарбий ҳаракатлар ҳудудига айланиши эҳтимоли бор.
Осиё ва Европа ўртасида муҳим стратегик аҳамиятга эга порт иқтисодий операцияларни амалга оширишга мўлжалланган.
Шри Ланка ҳукумати шартномадан келиб тушадиган маблағ мамлакатнинг хорижий қарзларини тўлашга сарфланишини маълум қилди.
Давлатга қарашли бўлган Хитой компанияси ушбу портни ҳамда унинг атрофидаги 15 минг акр ер майдонини саноат ҳудуди сифатида 99 йилга ижарага олди.
Ҳукумат ижарага берилган ҳудудда яшаётган аҳолига бошқа ҳудудлардан янги ер майдони ажратилишини эълон қилди.
Ҳинд океанига чиқиш имконини берувчи Ҳамбантота порти Хитой ҳукумати томонидан илгари сурилаётган “Бир камар, бир йўл” концепциясида муҳим аҳамиятга эга.
Дунё ҳамжамияти Хитой ва Шри Ланка ўртасида имзоланган келишув, Шри Ланкани Хитой мустамлакасига айлантириши мумкинлигини таъкидлади.
Ушбу келишув юзасидан музокаралар бир неча ой давом этди. Хитой ижара ҳудудидан ҳарбий денгиз порти сифатида фойдаланиши эҳтимоли бор.