13-14 октябрь кунлари мамлакатимиз бўйлаб ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан жойларда кучли ёмғир ёғади.
Республикамиз тоғли ҳудудларида кучли ёмғир ёғади, ҳаво ҳарорати эса ўртача 5 даража илиқни ташкил этмоқда.
Гидрометеорология марказидан хабар беришларича, 13-14 октябрь кунлари мамлакатимиз бўйлаб ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан жойларда кучли ёмғир ёғади. Шамол тезлиги секундига 15-20 метрни ташкил этади.
Тошкент шаҳрида бугун кечаси ҳаво ҳарорати 10-12 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. 14-15 октябрь кунлари ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳаво ҳарорати эртага кундуз 15 даражагача илиқ бўлади, 15 октябрь куни эса ҳарорат 23 даражагача кўтарилади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида бугун ва эртага ҳарорат кундузи 10-15, кечаси 5-10 даража илиқ бўлади. 15 октябрь куни эса ҳарорат кундузи 20 даражагача кўтарилади. Ёғингарчилик кузатилмайди.
Бухоро ва Навоий вилоятларида бугун ёмғирли об-ҳаво. Ҳарорат айни вақтда ўртача 15 даража илиқ. 14-15 октябрь кунлари қора булутлар тарқалиб, яна қуёш чарақлаши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундузи 13-18, кечаси 5-10 даража илиқ бўлади. 15 октябрда эса кундузи ҳарорат 21-26 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида 14 октябрь кундузи ҳаво ҳарорати 13-18, кечаси 5-10 даража илиқ бўлади. 15 октябрь куни эса ҳарорат 18-23 даража илиқни ташкил этади. Ёғингарчилик кузатилмайди.
Қашқадарё вилоятида бугун ёмғирли об-ҳаво. 14-15 октябрь кунлари ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳаво ҳарорати 18-23 даражагача кўтарилади.
Сурхондарё вилоятида эса бошқа ҳудудларга нисбатан илиқ об-ҳаво кузатилмоқда. Айни вақтда ҳарорат 19-24 даража илиқ бўлиб, 15 октябрь куни ҳарорат 24-29 даража илиқ бўлиши кутиляпти.
Фарғона водийсида ҳам бугун ёғингарчилик кузатилмаяпти. Аксинча, 14 октябрь куни Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ёмғир ёғиб, шамол тезлиги секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кундузи 13-18, кечаси 8-13 даража илиқ бўлади. 15 октябрда эса ҳарорат кундузи 15-20 даража илиқ бўлади. Ёғингарчилик кузатилмайди.