Эртага Ўзбекистон бўйлаб олий таълим муассасаларига ҳужжатларни қабул қилиш жараёнлари бошланади.
Эртага Тошкент шаҳрида ҳаво иссиқ бўлади. Ҳарорат кундузи +35... +37, кечаси эса +18... +20 даража иссиқ бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Фарғона, Наманган ва Андижонда ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат +33... +38, кечаси эса +18... +23 бўлиши кутилмоқда. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво иссиқ бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи +35... +40, кечаси эса +18... +23 бўлиши айтилмоқда. Шарқдан сониясига 3-8метр тезликда шамол эсади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида иссиқ бўлади. Ҳарорат кундузи +33... +38, кечаси +18... +23 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида иссиқ об-ҳаво кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундузи +36... +41, кечаси +20... +25 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам иссиқ бўлади. Ҳаво ҳарорати кундузи +36... +41, кечаси +20... +25 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.