...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Бангладеш Президентига ҳамдардлик билдирди


17:38, 14.06.2017 Жамият
 2 310

Бангладешда муссон ёмғирлари оқибатида сув тошқини ва ер кўчкиси юзага келди.

Бугун, 14 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бангладеш Халқ Республикаси Президенти Абдул Ҳамидга ҳамдардлик мактуби йўллади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
 
“Мамлакатингизнинг бир қатор ҳудудларида юз берган кучли сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ҳақидаги хабар бизни қаттиқ қайғуга солди”, дейилади мактубда.
 
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев ўз хатида Бангладеш халқига чуқур таъзия изҳор этиб, қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик туйғуларини етказиб қўйишни сўраган.
 
Эслатиб ўтамиз, Бангладешда муссон ёмғирлари оқибатида сув тошқини ва ер кўчкиси юзага келган эди. Сўнгги маълумотларга кўра, 134 киши ҳалок бўлган.
Сумбула

Теглар:Бангладеш Шавкат Мирзиёев Абдул Ҳамид ер кўчкиси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар