Эрон Вазирлар Маҳкамаси вазирлар сафига аёлларни киритмаган. 17 нафар вазирнинг барчаси эркаклардир.
Эрон Ислом Республикаси президенти Хасан Руҳоний иккинчи муддатга сайланганидан кейин ўз ҳукумати таркибини тасдиқлагани ҳақида хабар берилди.
Унга кўра ҳукуматдаги 17 та вазир лавозимига эркаклар тайинланди. Бироқ Хасан Руҳоний аёллар ва оила ишлари бўйича вице-президент лавозимига Масума Эбтекарни, ҳуқуқий ишлар бўйича вице-президент лавозимига Лая Жонайдини тайинлади.
Ҳукумат таркибига киритилган учинчи аёл мансабдор Шахиндохт Молаверди бўлиб, у президентнинг инсон ҳуқуқлари бўйича ёрдамчиси вазифасига тайинланган.
Маълумот учун, Эрон Вазирлар Маҳкамаси вазирлар сафига аёлларни киритмаган. 17 нафар вазирнинг барчаси эркаклардир.