Эрон Ислом Республикасида президент ҳар тўрт йилда сайланади.
Эрон Ислом Республикаси президентлиги учун сайловлар 2017 йилнинг 19 майида бўлиши маълум бўлди. Бу ҳақда ТАСС ёзмоқда.
Навбатдаги сайлов ЭИРдаги 12 президентлик сайлови ҳисобланади.
Маълумот ўрнида, Эронда президент ижро этувчи ҳокимият раҳбари бўлиб, олий диний раҳнамодан кейин турувчи юқори мартабали шахс ҳисобланади. Айни дамда Эроннинг олий диний раҳнамоси оятулло Али Хаманеидир. Президент мазкур мамлакатда тўғридан-тўғри яширин овоз бериш йўли билан тўрт йил муддатга сайланади. У иккинчи муддатга ҳам сайланиши мумкин.
Эроннинг ҳозирги президенти Ҳасан Руҳоний 2013 йилнинг 3 августида сайланган эди.

Руслан Сулаймонов