Машҳурлар Дональд Трампнинг нафратни қўзғатувчи ғояларини мағлуб этиш ниятида.
Маълумотларга қараганда, юлдузлар ўзларининг машҳурлигидан фойдаланиб, Трамп ва унинг нафратни қўзғатадиган ғояларини мағлуб этмоқчи эканликларини билдиришмоқда.
Трампга қарши кампанияда Марк Руффало, Оливия Уайлд, Жулианна Мур, Мег Раян, режиссёр Майкл Манн, мусиқачи Моби ва бошқа машҳурлар иштирок этмоқда.
Маълумот ўрнида, АҚШ президентлиги учун Республикачилар партиясидан Дональд Трамп ва Демократлар партиясидан Ҳиллари Клинтоннинг номзоди расман тасдиқланди. Энди жорий йилнинг 8 ноябрида АҚШ давлат раҳбари ким бўлиши аниқ бўлади.
Қуйидаги ҳавола орқали Трампни тўхтатиш кампаниясидан ўрин олган машҳурларнинг тўлиқ рўйхатини кўришингиз мумкин.