
Эроннинг асосан Язд шаҳри ҳамда Теҳрон шаҳри атрофида зардуштийлар истиқомат қилишади. Улар Саде байрамини рамзий маънога эга деб билишади.
Эроннинг асосан Язд шаҳри ҳамда Теҳрон шаҳри атрофида зардуштийлар истиқомат қилишади. Улар Саде байрамини рамзий маънога эга деб билишади.
Саде байрами Эронда аҳамонийлар сулоласи давридан бери нишонланиб келинади. Бу байрам Наврўзга 50 кун қолганида зардуштийлик диний вакиллари иштирокида оловлар ёқиб, жамоа билан нишонланади.
Ҳар йили Эрон зардуштийлари каноп ўсимлигининг узун-узун новдаларини тўплаб ёқишади ва буни байрам белгиси сифатида қабул қилишади.
Олов ёқиб байрамни нишонлаб бўлгач, зардуштийлар ўз ибодатларини бажо келтирадилар.
Саде – форсчадан таржима қилинганда юз деган маънони беради. Яъни Наврўзгача 50 кеча ва 50 кундуз борлигини англатади.