...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эрон, Уммон, Туркманистон ва Ўзбекисон ўртасидаги Битим кучга кирди


14:20, 23.04.2016 Олам
 5 034

Халқаро транспорт ва транзит йўлагини яратиш тўғрисидаги Ашхобод Битими кучга кирди.

Бугун, 23 апрель куни 2011 йил 25 апрелда имзоланган Эрон Ислом Републикаси, Уммон Султонлиги, Туркманистон ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматлари ўртасидаги халқаро транспорт ва транзит йўлагини яратиш тўғрисидаги Битим (Ашхобод Битими) кучга кирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Ҳужжат Марказий Осиё мамлакатлари ва Форс кўрфази ҳамда Уммон денгизи портлари ўрасидаги товарларни узлуксиз ташишга ва транзит учун ишончли транспорт йўлагини яратишга йўналтирилган.
 
Битим транспорт ҳаражатларини оптималлаштириш мақсадида юкларни ташиш тезлигини оширишга,  шунингдек расмий ҳужжатлар ва тартиб қоидаларни осонлаштириш ва уйғунлаштиришга имкон яратади.

Теглар:Ашхобод битими Эрон Уммон Туркманистон Ўзбекистон ТИВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!