Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний Президент Шавкат Мирзиёевга табрик йўллади.
Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний ҳам табрик мактубини йўллади.
Унда шундай дейилади:
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Сиз Жаноби Олийларини Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз муносабати билан самимий муборакбод этаман.
Сизнинг сайланганингиз, Эрон Ислом Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати аъзоларининг икки томонлама алоқалар кун тартибидаги мақсадлар ва вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари самара бериши учун яхши фурсат яратади, дея ишонаман.
Сиз Президент лавозимида фаолият кўрсатадиган янги даврда биргаликдаги ҳаракатларимиз шарофати билан икки томонлама муносабатлар халқларимиз ўзаро манфаатдорлиги асосида олдингидан кўра кўпроқ, кун сайин ривожланиши ҳамда минтақавий ва халқаро тинчлик, хавфсизлик мустаҳкамланишининг шоҳиди бўламиз, деб умид қиламан.
Худованди каримдан Сиз Жаноби Олийларига соғлик-саломатлик ва муваффақиятлар, Ўзбекистон ҳукумати, биродар ва дўст халқига тинчлик ва фаровон ҳаёт тилаб қоламан.
Ҳасан Руҳоний,
Эрон Ислом Республикаси Президенти