Хабар қилишларича, мазкур концерт дастури бугун, 7 декабрь куни Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тасарруфидаги телеканаллар орқали эфирга узатилади.
Маълумотларга қараганда, Юлдуз Усмонова узоқ танаффусдан сўнг давлат тадбирларида ҳам чиқиш қилишни бошлаган. Ҳофиза Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимда иштирок этиб, “Ҳамроз” номли қўшиғининг янги талқинини куйлаб чиққан.
Хабар қилишларича, мазкур концерт дастури бугун, 7 декабрь куни Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тасарруфидаги телеканаллар орқали эфирга узатилади.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова 2006 йилда давлат тадбирларидан четлаштирилган эди. Ўшандан буён унинг қўшиқлари давлат радио ва ТВларида янграмай қўйди Хонанда “Истиқлол” санъат саройидаги сўнгги концерт дастурини 2007 йилда тақдим этганди.
Бу орада у турк шоу-бизнесида ҳам самарали фаолият юритди. Турк тилида 100 дан ортиқ қўшиқлар куйлаган Юлдуз Усмонова Туркияда бир неча альбомлар ҳам чиқаришга муваффақ бўлди.