...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эрон Европадан кафолат талаб қилди


17:58, 25.05.2018 Олам
 3 012

Мамлакат Олий раҳбари Оятуллоҳ Али Ҳумайний Европа Иттифоқи олдига шарт қўйди.

Аввалроқ, АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан тузилган ядро келишувидан чиққанлиги ҳақида хабар бергандик.
 
Жорий йилнинг 23 май куни Эрон Олий раҳбари Оятуллоҳ Али Ҳумайний Европа Иттифоқи олдига ультиматум қўйди. Қўйилган талаблар орасида мамлакат нефтининг Европага ҳеч бир тўсиқсиз киритилиши, шунингдек, Эрон ва Европа банклари ўртасида олди-сотди хавфсизлигини таъминлаш кабилар мавжуд.
 
“Европа келишувни сақлаб қолишни хоҳлашини амалда кўрсатиши керак”, дейди Ҳумайний.
 
Ҳозирча Европа Иттифоқи бу талабга жавоб бермади. Таъкидлаш жоизки, Европа Эроннинг талабини бажариш учун АҚШнинг санкцияларига қарши ҳаракат қилиши керак бўлади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Эрон Ядро келишуви 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!