Туркиялик меҳмонларга Умид Аҳмаджонов ҳамда Шоакром Исроиловлар ҳамроҳлик қилди.
Меҳмонлар МОҚ Президенти ва ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроиловлар ҳамроҳлигида Тошкентнинг диққатга сазовор жойларида бўлишди, дея ёзади МОҚ Матбуот хизмати.
Жумладан, туркиялик меҳмонлар “Халқлар дўстлиги” майдони, Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ҳамда Амир Темур ҳиёбонига ташриф буюришди.
Маълумот учун, Туркия делегациясининг Ўзбекистонга ташрифидан мақсад ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, уларни янги босқичга олиб чиқиш, шунингдек камондан ўқ отиш бўйича ўтказиладиган “Фотиҳ Кубоги” халқаро турнирига бағишланган конференцияда иштирок этишдан иборат бўлади.