Туркия Президенти Эрдоған май ойида АҚШ президенти Дональд Трампнинг расмий таклифи бўйича Оқ уйга ташриф буюради.
Маълумотларга кўра, ҳар икки томон учрашув вақтида Сурия ва Ироқда бўлаётган террорчилик ҳаракатига барҳам бериш ҳамда мусулмонлар жамоати арбоби етакчиси Фатхулло Гюленни экстрадиция қилиш масаласини кўриб чиқади.
Маълумот ўрнида, Эрдўған америкалик ҳамкасби Трампдан мамлакат референдумида энг кўп овоз тўплагани боис табрикнома олган эди.