...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мэрилин Монронинг сўнгги уйи сотувга қўйилди


10:58, 25.04.2017 Шоу-бизнес
 3 184

1962 йилда Мэрилин Монро шу уйда уйқу дорисининг дозаси ошиб кетиши оқибатида жон берган.

Жарангдор овоз, ёқимтой кўриниш, жингалак, малларанг сочлар ва башанг либослар... Бу тариф Голливуд киноюлдузи Мэрилин Монро ҳақида эканини фаҳмлаш қийин эмас.
 
“The Hollywood Reporter” нашрининг ёзишича, унинг сўнгги уйи сотувга қўйилди. Лос-Анжелеснинг Брентвудида жойлашган бошпана 6,9 млн. доллар деб баҳоланмоқда.
 
1929 йилда қурилган, қарийб 240 кв. метр умумий майдонга эга уйда 4 та ётоқхона ва 3 та ваннахона мавжуд. Ҳовлида эса бассейн, цитрус мевали дарахтлар ва меҳмонлар учун мўъжаз уй бор.
 
1962 йилда Мэрилин Монро шу уйда уйқу дорисининг дозаси ошиб кетиши оқибатида жон берган. Актриса мазкур турар жойни ўзининг ўлимидан бир неча ой олдин сотиб олган. Киноюлдуз уйни қанчага олгани ҳақида турли маълумотлар бор: бирида 67 минг доллар дейилса, бошқасида 90 минг доллар деб қайд этилган.
 
Шундан сўнг кўплаб одамлар уйга эгалик қилишган. 1970-йиллар бошларида у актёрлар Майкл Ирвинг ва Вероника Хэмелга тегишли эди. 2010 йилда эса 3,85 миллион долларга сотувга қўйилди. Охирги марта 2012 йилда 5,1 млн. долларга харид қилишган.
 
Маълумот ўрнида, ҳақиқий исми Норма Жин бўлган Мэрилин Монро 1926 йилнинг 1 июнида таваллуд топган. 1946 йилдан бошлаб кино оламига қадам қўйган малласоч Норма Жин Мэрилин Монро номини олди. “Жазда фақат қизлар” фильмидаги муваффақиятидан сўнг шу исм билан бутун дунёга танилди. Президент Жон Кеннеди таваллуд кунига бағишлаб ўтказилган катта концертда куйлаган “Happy Birthday, Mister President” қўшиғи эса уни янада машҳурлик чўққисига олиб чиқди.
Сумбула

Теглар:Мэрилин Монро 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!