...
МЕНЮ
ONLINE TV

Барак Обама нутқи учун 400 минг доллар гонорар олади


10:47, 25.04.2017 Олам
 2 013

Америка сиёсатчилари ўз мансабларидан кетганларидан кейин нутқ сўзлаганликлари учун оладиган гонорарлари уларнинг асосий даромад манбаи ҳисобаланади.

АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама сентябрдаги нутқи учун 400 минг доллар миқдордаги пул олмоқчи. Бу эса рекорд қийматдаги маблағдир, дейилади “Fox Business” хабарида.
 
Барак Обама “Cantor Fitzgerald” молиявий фирмаси конференциясида чиқиш қилади. Обама мазкур йиғилишдаги нутқи учун Ҳиллари Клинтон оладиган маблағдан деярли 2 баравар кўп пул ишлайди. Шу вақтгача айнан Ҳиллари Клинтоннинг нутқи учун оладиган гонорари энг юқори қиймат, деб ҳисобланар эди.
 
Америка сиёсатчилари ўз мансабларидан кетганларидан кейин нутқ сўзлаганликлари учун оладиган гонорарлари уларнинг асосий даромад манбаи ҳисобаланади.
 
Барак Обама 20 январда АҚШ президентлигини тарк этганидан сўнг, илк бора 24 апрель куни чиқиш қилди. Собиқ президент Чикаго университети талабалари билан учрашди ва улар билан мулоқотда бўлди. Ўз нутқи давомида Дональд Трамп исмини умуман тилга олмаган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Барак Обама АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!