Президент комплексига киришда Эрдўғанга отлиқ гвардия ҳамроҳлик қилади.
Туркия президенти лавозимга киришиш маросими Анқарадаги президентлик комплексида бўлиб ўтади, кейин янги Ҳукумат таркиби эълон қилинади.
Қасамёд тадбирида 22 давлат раҳбари ва 28 мамлакатнинг Бош вазирлари, Парламент спикерлари, шунингдек, олтита халқаро ташкилотнинг раҳбарлари иштирок этади.
Маҳаллий вақт билан 16:30 да Эрдўған амалдаги ҳукумат ва депутатлар олдида Буюк миллат мажлиси биносида қасамёд қабул қилади. Кейин Туркия Республикаси асосчиси Мустафо Камол Отатурк мақбарасига боради.
Мақбара зиёратидан сўнг Президент комплексида кўплаб давлат, ҳукумат ва делегация раҳбарлари иштирокида тантанали инаугурация маросими бошланади. Президент комплексида Эрдўған ва унинг турмуш ўртоғини президент маъмурияти раҳбари Фахри Касирга кутиб олади. Президент комплексига киришда Эрдўғанга отлиқ гвардия ҳамроҳлик қилади.
Лавозимга киришиш маросими меҳмонларига 1 турк лираси қийматидаги тангалар совға қилинади. Бундай тангаларнинг бир қисми муомалага чиқарилади. Бундан ташқари, маросим кунига махсус маркалар босиб чиқарилади.