...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эрдўған Олий Мажлис Қонунчилик палатасида нутқ сўзлади


22:24, 30.04.2018 Жамият
 4 026

Туркия раҳбари Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари олдида нутқ сўзлади.

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси йиғилишида иштирок этиб, нутқ сўзлаши белгиланган эди. Бугун куннинг иккинчи ярмида Президент Эрдўған Ўзбекистон Республикаси Сенатига ташриф буюрди.
 
Туркия раҳбари Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари олдида нутқ сўзлади.
 
Ўзбекистон Республикаси Туркия билан тенг ҳуқуқли, ўзаро манфаатларга асосланган савдо-иқтисодий ва инвестициявий муносабатларга таянган стратегик ҳамкорликни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Айни пайтда алоқалар ижтимоий-сиёсий йўналишларда ҳам янги босқичда ривожланиб бормоқда. .
 
Сўнгги йилларда Олий Мажлис палаталарининг халқаро парламентлараро муносабатлари ҳам тобора ривожланиб бормоқда.
 
Ражаб Тойиб Эрдўған ўз нутқида икки давлат ўртасидаги алоқалар ривожланиб, янги босқичга кўтарилгани, бугунги музокаралар уни янада бойитганини таъкидлади.


Мамлакатларимиз томонидан танлаб олинган ривожланиш йўлини қатъий қўллаб-қувватлаган ҳолда, амалий ҳамкорлигимизни ҳар томонлама чуқурлаштириш, савдо-иқтисодий алоқалар имкониятларини кенгайтириш, ишлаб чиқариш қувватлари, инфраструктура, энергетика ва қишлоқ хўжалиги соҳалари бўйича ҳамкорликни янада жонлантириш ишларини амалга оширишга эътибор қаратилишини таъкидлади.

Теглар:Туркия Ражаб Тойиб Эрдўған 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар