...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ер участкаларингизни олиб қўйишдими? Сизга янги жамғарма ёрдам беради


14:54, 29.07.2018 Жамият
 5 117

Ўзбекистонда янги жамғарма ташкил этилади. Жамғарма жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарни қоплаш билан шуғулланади.

Ўзбекистонда давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарни қоплашнинг янги механизми жорий этилади.
 
Бу ҳақда Президентнинг “Тадбиркорлик субъeктларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” фармонида белгилаб қўйилган.
 
Фармон билан ҳукумат ва ҳокимликларнинг қуйидаги таклифлари маъқулланди:
  • Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармани ташкил қилиш;
  • Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг аниқ манбаларини белгилаш, уларда маҳаллий бюджетларнинг даромад қисми маблағлари жалб қилинишини назарда тутиш;
  • Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилишини жамғарма билан мажбурий тарзда келишиш тартибини жорий этиш.
Вазирлар Маҳкамасига икки ой муддатда жамғарма маблағларини шакллантиришнинг аниқ манбаларини назарда тутган ҳолда, жамғарма фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги ҳукумат қарорини қабул қилиш топширилди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Жамғарма ер участкалари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар