...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энрике Иглесиас ва Анна Курникова турмуш қуришмоқда


18:52, 09.08.2016 Шоу-бизнес
 8 831

Энрике ва Аннанинг яқин келажакдаги режаларини теннисчининг қўлидаги ёқут кўзли узук ошкор этиб қўйди.

Қўшиқчи Энрике Иглесиас ва теннисчи Анна Курникова ўртасида бундан 10 йил илгари бошланган муҳаббат қиссаси ва ниҳоят тўй тантанаси билан мустаҳкамланадиганга ўхшайди. Ҳар сафар Энрике ёки теннисчи Аннадан муносабатлари ҳақида сўралганда, улар гап-сўзларни рад этиб, жавоб беришдан қочиб келишарди. Яқинда ОАВларда Энрике ва Аннанинг сайр вақтидаги суратлари тарқалди. Суратда эса ОАВнинг эътиборини Аннанинг қўлидаги ёқут кўзли узук тортди.


 
Суратларга асосланган ҳолда Аннадан “Бу узук Энрикедан совғами, унаштирилдингизми?”, деб сўрашганида, Курникова жавобдан ўзини олиб қочган, бироқ йўқ демаган. Орадан кўп ўтмай, Энрике испан телеканалларидан бирига интервью берган. Хонанда суҳбат чоғида Аннага уйланиш ниятида эканини айтган. Бу ҳақда “7days.ru” нашри ёзмоқда.
 
Шу билан бирга, Энрике Аннани кўп йиллардан бери ўз рафиқаси деб билишини, бироқ оила институти ҳақидаги фикрларга қўшилмаслигини айтган.
 
“Мен инсонларнинг бир-бирига бўлган муносабатини кўрсатиш ва исботлаш учун ўша бир парча қоғознинг керак эканига ишонмайман. Анна бутун ҳаётимдаги чин муҳаббатим. Айнан ҳозир мен буни буткул ишонч билан айта оламан. Балки 90 ёшга тўлганимда фикрим ўзгарар, аммо бундай бўлмайди, деб умид қиламан”.
Умида Якубова

Теглар:Энрике Иглесиас Анна Курникова Тўй Оила 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!