Туркия давлат раҳбарининг Россия президенти Владимир Путинга йўллаган хати юборилишидан олдин икки ой муҳокама қилинган.
Нашрнинг ёзишича, хат Анқара ва Москва ўртасида май ойидан июнь ойигача бир неча бор кўриб чиқилган. Туркия президентининг расмий вакили Иброҳим Калин Қозоғистоннинг Анқарадаги элчихонаси таржимон ва дипломатлари билан биргаликда мактубнинг қораламаси устида ишлаган. Шундан сўнг, у “извините” сўзини ишлатишга қарор қилган.
Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, Туркия ва Россиянинг алоқалари ўнгланишида Қозоғистоннинг ҳам ўрни бор.
2016 йилнинг 27 июнида Ражаб Тойиб Эрдўған Владимир Путинга хат йўллаб, унда Су-24 воқеаси юзасидан узр сўраб, муносабатларнинг тикланишидан манфаатдор эканлигини билдирган эди. 29 июнь куни Россия ташаббуси билан Путин ва Эрдўған ўртасида телефон орқали суҳбат бўлиб ўтди. Унда икки давлат раҳбарлари муносабатларни яхшилаш жараёнини бошлашга қарор қилишган эди.