...
МЕНЮ
ONLINE TV

Путин ва Эрдўған Санкт-Петербургда учрашишди


17:12, 09.08.2016 Олам
 7 835

Эрдўған Туркияда давлатга қарши ҳарбийлар исёнидан сўнг Путиннинг қўнғироғидан мамнун бўлганини айтди.

Аввалроқ, бугун, 9 август куни Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан учрашиши ҳақида хабар берган эдик. 
 
Туркия давлат раҳбари ва Россия президенти ўртасидаги учрашув Санкт-Петербург шаҳрида жойлашган Константин саройида бўлиб ўтмоқда. Икки давлат раҳбарлари бир-бирлари билан қўл бериб кўришдилар. 
 
Эрдўған Туркияда давлатга қарши ҳарбийлар исёнидан сўнг, Путиннинг қўнғироғидан мамнун бўлганини айтди. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда
 
Путин ва Эрдўған ўтган йилнинг ноябрь ойида Су-24 воқеасидан сўнг илк бор учрашдилар.  Бундан ташқари, Эрдўған 15 июль куни давлатга қарши исёндан сўнг, биринчи сафарини Россияга уюштирди. 
 
Икки давлат раҳбари ўртасидаги музокараларда Россия томонидан Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва президентнинг ёрдамчиси Юрий Ушаков, Туркия томонидан эса ТИВ раҳбари Мавлут Чавушўғлу ҳамда президент девони бош котиби ўринбосари Иброҳим Калин иштирок этмоқда.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:Ражаб Тойиб Эрдўған Владимир Путин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!