...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ёдгор Саъдиев “Шайтанат”нинг янги қисми қачон чиқишини айтди


16:53, 09.08.2016 Кино
 19 906

Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев “Шайтанат” видеофильмининг 21-қисми қачон оммага эътиборига ҳавола этилишини маълум қилди.

“Шайтанат” видеофильми ўзбек киносини тарихида ўз ўрнига эга. Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев ижросидаги Асадбек образи ҳамон томошабинлар хотирасида яшаб келмоқда. Саъдиевни ҳалигача Асадбек деб чақирадиганлар ҳам бор. Ўзбек миллий академик драма театрининг актёри, Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев “Qalampir.uz”  сайтига берган интервьюсида “Шайтанат”нинг 21-қисми устида ишлаётгани ҳақида маълум  қилди.
 
“Бундан бир неча йил илгари “Шайтанат”нинг 21-қисмини суратга олиб қўйгандик, монтаж қилинмаганди. Турмуш ўртоғим “Шуни охирига етказинг”, деб ўзи ҳам кўрмай кетди. Ҳозир унинг шу илтимосини бажаряпман. Монтаж тугади, энди овозлаштириш ишларини ниҳоясига етказсак, унинг илтимосларидан бирини бажарган, руҳини шод қилган бўламан”, дейди Ёдгор Саъдиев.
 
Актёр суҳбат давомида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликнинг тўртта асари устида иш бошлагани,  “Мурдалар гапирмайди” номли асари асосида фильм суратга олмоқчилигини ҳам айтди.
 
Суҳбат давомида Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев турмуш ўртоғининг вафотидан сўнг анча қадди букилгани бироқ тушкунлидан чиқиб кетишга ҳаракат қилаётгани, рафиқасининг сўнгги илтимоси ҳақидаги сирларини очди. Суҳбатнинг тўлиқ шаклини тез орада “Qalampir.uz” сайтида ўқишингиз мумкин. 
Қамариддин Шайхов
Суратлар муаллифи: Бекзод Мирсодиқов (Aslzod)

Теглар:Ёдгор Саъдиев Шайтанат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Баха
17:11 09.08.2016

узбек киносининг эркаги тез кунда кутиб коламиз



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!