...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энг кўп пул топадиган болалар рейтинги эълон қилинди


18:59, 26.04.2018 Олам
 5 798

Раян исмли йигитча Youtube’даги саҳифаси орқали уч йилда 11 миллион доллар маблағ ишбалб топган.

Интернетдаги “Rich Kids of Today” (Бугуннинг миллионер болалари) сайти дунёнинг энг кўп пул топадиган болалалари рейтингини эълон қилди.
 
Унга кўра, биринчи ўринда Раян исмли болакай қайд этилди. У Youtube’даги саҳифасида  уч йилдан буён ўйинчокларини ҳаракатга келтириш орқали йилига 11 миллион доллар маблағ топмоқда.


 
Рўйхатнинг иккинчи поғонасидан австралиялик хонанда Сия Кейт Изобелнинг қўшиқларига рақс тушаётган Мадди Циглер ўрин олган.


 
15 ёшли қизалоқ бундан ташқари 7 йилдирки, АҚШдаги шоу кўрсатувларда ҳам рақс тушиб келмоқда. Унинг йиллик даромади 5 ярим миллион долларни ташкил этган.
 
“Ғаройиб нарсалар” (Stranger Things) сериали ўйинчиси Милли Бобби Бровн ҳам худди раққоса тенгдоши каби йилда 5 миллион доллардан кам пул топмайди. 


 
Тўртинчи ўрин яна бир ёш актёрга насиб этди. Аубри Андерсон Эммонс “Замонавий оила” сериалидаги роли билан “миллионер болакайлар” рўйхатига илк бор кирди. Эммонс 10 ёшидаёқ 4 миллион доллар топишни уддалади.


 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Рейтинг болалар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!