...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сурия ҳукумати яна бир ҳудудни назоратга олди


18:46, 26.04.2018 Олам
 2 545

25 апрель куни ҳудудга Сурия армияси ва Россия полицияси кириб борган.

Аввалроқ, Сурия ҳарбийлари Шарқий Ғутани муҳолифатчилардан қайтариб олгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 26 апрель куни Сурия ҳукумат қўшинлари Шарқий Қаламун ҳудудини Думайр, Жайруд ва Ар-Руҳайб шаҳарлари билан биргаликда ўз назоратига олди.
 
Ҳудуд аввал 9 та жанговор гуруҳ назоратида эди. 25 апрель куни Шарқий Қаламунга Сурия армияси ва Россия полицияси кириб борган.
 
Маълумотларга кўра, Сурия ва Россия полицияси ҳодимлари маҳаллий аҳоли, мактаблар, шифохоналар ва давлат муассасалари хавфсизлигини таъминлаш учун биргаликда навбатчилик қилади. Ҳудуддан 5500 нафар жангари ва уларнинг оиласи кўчирилган.
 
Эслатиб ўтамиз, яқинда АҚШ ва унинг иттифоқчилари Сурияга ракета ҳужуми амалга оширганди. Ҳужумдан сўнг, Сурия Президенти Башар Асад террорга қарши курашни янада кучайтиришини маълум қилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Сурия Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!