Бундан кўзланган мақсад, таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган педагог кадрларнинг ижтимоий нуфузини ошириш ҳисобланади.
Қарорга асосан Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим, Молия, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари, Марказий банк, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясига биргаликда уч ой муддатда турли танловлар ва конкурсларда совриндор бўлган, ўқувчи-талабалари республика ва халқаро олимпиадаларда, танловларда юқори натижаларни қўлга киритган педагогларга уй-жой, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган янги автомобиль, маиший-хўжалик жиҳозлари сотиб олишлари учун имтиёзли ипотека ва истеъмол кредитларини ажратиш тартибини жорий этиш юзасидан таклифлар тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси топширилди.
Бундан кўзланган мақсад таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган педагог кадрларнинг ижтимоий нуфузини ошириш, жамиятда педагогик фаолият обрўсини юксалтириш, педагогларни ёшларга намуна ва ўрнак даражасига кўтаришдир.