...
МЕНЮ
ONLINE TV

Барселонада машинист поездни тўхтата олмагани сабаб ҳалокат юз берди


11:36, 29.07.2017 Олам
 2 028

Ҳалокат юз берган вокзал ёпилмади, аммо қисман ишламоқда.

Кеча, 28 июль куни Испаниянинг Барселона шаҳридаги Француз вокзалида поезд аварияси натижасида 54 киши жабрланди. Оқибатда 22 киши шифохонага ётқизилди, 31 нафар йўловчига вокеа жойида тез тиббий ёрдам кўрсатилган.Улардан бирининг аҳволи жиддий. Жароҳатланганлар ичида поезд машинисти ҳам бор.
 
Маълум бўлишича, Таррагондан келаётган поездни машинистлар тўхтата олмаган ва таркиб темир йўл чеклагичига урилган. Натижада чеклагич биринчи вагон ичига 2 метр кириб кетиб, кучли зарбадан поезднинг 6 та вагонига шикаст етди.
 
Ҳозирда вокзал очиқ ҳолатда, аммо ҳалокат рўй берган платформага кириш чекланган. Ҳодиса жойида ёнғин ўчириш хизмати, полиция ва тез тиббий ёрдам ходимлари иш олиб бормоқда. Каталония раҳбарияти ҳам кўрилган талофат юзасидан назорат олиб бориш учун воқеа жойига зудлик билан етиб келди.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Барселона поезд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!