...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди ЯТТ ва фермер хўжаликлари ҳисоб варағидаги валютани нақд олади!


21:18, 20.09.2017 Жамият
 3 719

Юридик шахс ташкил этмасдан фаолият олиб борувчи ЯТТ ва фермер хўжаликлари даромад кўринишида олган валютани нақд кўринишида ечиб олиши мумкин.

Тадбиркорлик субъектларига тенг шароитларда фаолият олиб бориш имкониятини яратиш мақсадида Марказий банк томонидан ўрнатилган тартибларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
 
Худди шундай амалий ишлардан бири Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарорига мувофиқ тижорат банклари томонидан хорижий валютадаги ҳисоб варақларни юритиш Тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Марказий банк Тартиби 1998 йил 22 октябрда қабул қилинган эди.
 
Ушбу тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2 сентябрдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифаларни ижро этиш мақсадида ўзгартирилди.
 
Қайд этилган ўзгартиришлар ва қўшимчаларга кўра, чет эл валютасида даромад олувчи юридик шахс ташкил этмасдан фаолият кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорлар ва фермер хўжаликларига ўз маблағларини эркин тасарруф қилишларини кафолатлаш мақсадида, уларнинг банк ҳисоб варағидан чет эл валютасини нақд кўринишида олиш ҳуқуқи берилди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Марказий Банк Валюта 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Доллар яна ошди

14:55, 28.01.2019 8 606

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар