Виза 30 кун муддатга Ўзбекистон ҳудудида бўлиш ҳуқуқини беради.
Шу санадан хорижий фуқаролар Ўзбекистонга кириш визасини олиш учун дипломатик вакиллик ёхуд Ўзбекистоннинг чет эллардаги консуллик идорасига расмий мурожаат қилиши шарт эмас.
Мазкур виза 30 кун муддатга Ўзбекистон ҳудудида бўлиш ҳуқуқини беради ва ундан тақдим этилган кундан бошлаб 90 кун муддат ичида фойдаланиш мумкин.
Виза олиш учун мурожаат юборилган кундан ташқари, 2 кун ичида кўриб чиқилади. Мурожаатларни кўриб чиқиш учун 20 АҚШ доллари миқдорида бож тўланади.
Ўз навбатида юқоридаги қарорда 15 июлдан бошлаб Ўзбекистондаги халқаро аэропортлар орқали учинчи томонга ташриф буюрмоқчи бўлган 101 та давлат фуқаролари беш кунгача Ўзбекистонда қолиши мумкинлиги белгилаб қўйилди. Қуйида ана шу мамлакатлар номи келтирилади.