...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди ҳокимлар маҳаллий кенгашларга раис бўлмайди


11:45, 28.12.2018 Жамият
 3 379

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳокимнинг маҳаллий кенгашларга раислик қилиши амалиёти бекор қилиниши кераклигини айтди.
 
“Олий Мажлис палаталари раҳбарларига (Ниғматилла Йўлдошев, Нуриддинжон Исмоилов) икки ой муддатда ушбу масалаларни депутат ва сенаторлар ўртасида ҳамда жойлардаги вакиллик органларида атрофлича муҳокама қилиб, амалий чоралар дастурини қабул қилиш тавсия этилади”, деди Президент.
 
Шу билан бирга эндиликда ҳокимлар маҳаллий Халқ депутатлари кенгаши олдида ҳисобот бериши кераклигини қайд этди.
 
“У ҳокимми? Ҳокимлигини қилаверсин. Аммо депутатларга ҳисобот ҳам бериши керак”, деди Президент.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги симпозиумлар саройида ўтказилаётган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига мурожаат қилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар