Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев суд-ҳуқуқ соҳаси олдида турган асосий устувор вазифаларга эътибор қаратди.
Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш мақсадида судьяликка номзодларни танлаш ва тайинлаш тизимини янада такомиллаштириш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
“Судьялар корпусини шакллантириш тизимини суд ҳокимиятининг мустақиллиги принципига тўлиқ мослаштириш, бу жараёнда кенг жамоатчилик иштирокини таъминлаш зарур. Бунинг учун туман, шаҳар ва вилоят суди судьяларини тайинлаш вазифасини судьялар ҳамжамияти тўлиқ ўз зиммасига олиши мақсадга мувофиқдир. Бу борада жамоатчилик фикри ва улар олдидаги ҳисобдорлик масаласи тўлиқ ўз ифодасини топиши зарур”, деди давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев.
Дарҳақиқат, бу жамиятда барқарор мувозанатнинг, одамлар ҳаётдан рози бўлиб яшашининг муҳим шарти бўлган бу одиллик тамойилини амалиётда янада кенг қарор топтиришнинг зарурий шарти экани қайд этилди.
Чунки судьялар инсон ҳаёти билан боғлиқ фаолият олиб боради. Аниқроқ айтганда, иши судда кўрилган шахснинг кейинги тақдири кўп ҳолларда судья қабул қилган қарорга боғлиқ. Бирор кишининг ноҳақ айбланиши, масалан, қилмаган айби учун узоқ йилга озодликдан маҳрум этилишининг оқибатини тасаввур қилиш қийин эмас.
Бундай ҳолатларга йўл қўймаслик, тизимга энг малакали кадрларни жалб қилиш долзарб вазифа. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши томонидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ҳозирги кунда судьяларни танлаш ва лавозимларга тайинлашнинг тизими бутунлай ўзгараётир. Бу жараёнга ноқонуний аралашувларнинг олдини олиш учун номзодлар очиқ, ошкора ва муқобил танлов асосида танлаш жорий этилган.
Эндиликда Президент томонидан қўйилаётган талаблар асосида судьяларни танлашда жамоатчилик фикри ва улар олдидаги ҳисобдорлик масаласи тўлиқ ўз ифодасини топади. Бу ушбу тизимда шаффофлик таъминланиши ва муҳими, муносиб шахслар судья бўлишига йўл очади.
Туман, шаҳар ва вилоят суди судьяларини тайинлаш вазифасини судьялар ҳамжамияти тўлиқ ўз зиммасига олиши эса тизим зиммасига қўйилган масъулиятни янада оширади.

Суннатилла Абдуллаев