...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳукумат таркибини Олий Мажлис тасдиқласин – Шавкат Мирзиёев


11:39, 28.12.2018 Жамият
 1 999

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Вазирлар Маҳкамаси таркибини Олий Мажлис томонидан тасдиқлаш тартибини жорий қилиш зарурати ҳақида гапириб ўтди.
 
“Ҳозирги кунда Конституцияга мувофиқ парламент Бош вазирни тасдиқлайди. Лекин, вазирларни лавозимга қўйишда қатнашмайди. Шунинг учун Ҳукумат аъзолари парламент олдида масъулиятни етарли даражада ҳис этаётгани йўқ. Шу боис Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини Олий Мажлис томонидан тасдиқлаш амалиётини киритишни таклиф этаман”, деди Шавкат Мирзиёев.
 
Президент бўлажак вазир парламент аъзолари олдида соҳани ривожлантириш бўйича ўз дастурини ҳимоя қилсин ва унга эришиш йўлларини асослаб бериши кераклигини қайд этди. Бир сўз билан айтганда, лавозимга муносиб эканини исботлаши зарурлиги қайд этилди.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги симпозиумлар саройида ўтказилаётган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига мурожаат қилмоқда. 
Суннатилла Абдуллаев

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар