...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди пенсионерлар метродан бепул фойданишлари мумкин


17:55, 09.03.2017 Жамият
 3 231

Аввалроқ, пенсионерлар учун Тошкент метрополитенида хизматидан фойдаланиш бепул бўлиши ҳақида хабар берган эдик. Ва ниҳоят бу хабар ўз тасдиғини топди.

Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев Тошкент шаҳар сайловчилари билан бўлиб ўтган учрашувда нафақадагиларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида режалаштирилаётган бепул транспорт хизмати тўғрисида тўхталиб ўтган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев2016 йил 29 декабрда имзолаган “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолаган эди. Унда нафақадаги кексаларнинг саломатлигини тиклашдан тортиб, ижтимоий ҳимоя масалаларига ҳам катта эътибор қаратилган эди. 

Аввалроқ, пенсионерлар учун Тошкент метрополитенида хизматидан фойдаланиш бепул бўлиши ҳақида хабар берган эдик. Ва ниҳоят бу хабар ўз тасдиғини топди. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 март куни қабул қилинган 128-сонли ва Тошкент шаҳар ҳокимининг шу кундаги 250-сонли “Тошкент метрополитенида пенсионерларга бепул хизмат кўрсатиш тўғрисида”ги қарорларига кўра  жорий йил 15 мартидан бошлаб, соат 10:00 дан 16:00 гача пенсионерлар Тошкент метрополитенида бепул ҳаракатланишлари мумкин.

Маълум қилинича, пенсионерлик гувоҳномасини тақдим этган йўловчиларга махсус қизил рангдаги бепул жетон берилади ва улар алоҳида турникетдан ўтадилар.   

Хабарларга қараганда, метрополитеннинг бундай қулайлиги учун кўрадиган зарар миқдорини давлат бюджети қоплайди. 
Дурдона Расулова
 

Теглар:Тошкент метрополитени Метро 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар