...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди она тили ўқитувчилари ҳам раҳбар бўлади


12:08, 31.05.2017 Жамият
 5 321

Ахборот-ресурс марказларига ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчилари ҳам бошчилик қилиши мумкин.

Олий таълим ва ўрта махсус тизимдаги ахборот-ресурс марказларига ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчилари ҳам бошчилик қилиши мумкин. Бу ҳақда ишончли манбаларимиз сайтимизга хабар бермоқда.
 
Бунга қадар ахборот-ресурс марказларига фақатгина “Ахборотлаштириш ва кутубхонашунослик” мутахассислигига эга бўлган олий маълумотли фуқароларгина раҳбарлик қилган.
 
Афсуски, бугунга қадар кутубхона иши йўналиши бўйича юртимиздаги биттагина олий таълим муассасасида мутахассислар тайёрланарди. Шунинг учун бу каби мутахасиссислар нафақат ҳудудуларда, балки пойтахтда ҳам анча камёб ҳисобланади. Билъакс, шароит ва бериладиган иш ҳақининг пастлиги ҳам муаммонинг бир учида турибди.
 
Таълим муассасалари раҳбарлари кадрлар етишмовчилиги бўйича мутасаддиларга маълум қилишган ва бу масала Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбарияти томонидан ижобий ҳал этилган.
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:Олий таълим ва ўрта махсус Ўзбек тили ва адабиёти Ахборот-ресурс маркази Ахборотлаштириш ва кутубхонашунослик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Жасур
12:49 31.05.2017

Билъакс, шароит ва бериладиган иш ҳақининг пастлиги ҳам муаммонинг бир учида турибди. Тўри хатосиз ёзиш имкони борми? Ахир буни халқ ўқийдику!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар