Хонанда Лола Йўлдошева эълон қилган танловга кўра, ғолиб бўлганлар Лола билан бирга дуэт куйлайди.
“Мен яна бир янги танлов эълон қилмоқчиман. Бу танлов концерт учун чипта харид қилганлар ўртасида бўлиб ўтади. Ушбу танлов сизга концерт вақтида саҳнага чиқиб, мен билан бирга дуэт куйлаш имконини беради. Бунинг учун сиз концертга харид қилган чиптангиз билан селфи суратга тушиб, ўзингизнинг саҳифангизга “Мен концертга бораман @lolaofficial_” сўзларини ёзиб, #лоламосква ҳештеги билан жойлаштирсангиз бас. Ҳаммаси жуда оддий! 5 август куни эса тасодифий сонлар генератори орқали иккита ғолиб аниқланади. Бошладик! Сизлардан оригинал селфиларни кутиб қоламан ва биз концертда кўришамиз. Куйлаймизми?”, деб ёзади Лола Йўлдошева.
Маълумот учун, бироз аввал, хонанда мухлислари ўртасида танлов ўтказиб, уларга москвадаги концерт дастурига икки кишилик чиптани ваъда қилган эди.