Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Саудия Арабистонига ташрифи доирасида ИҲТ Бош котиби Ияд Амин Маданий билан суҳбат қурди.
Учрашув давомида ИҲТга аьзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган 43-сессияси дастури, кун тартиби ва бошқа амалий масалалари юзасидан фикр алмашилди.
ИҲТ Бош котиби Ташқи ишлар вазирлари кенгашига тайёргарлик кўриш борасида Ўзбекистон томонидан амалга оширалаётган чора-тадбирларни юқори баҳолади.