10 миллион сўм жарима тўлаши керак бўлган Шавкат Саломов ўз хоҳишига кўра узр сўради.
Аввалроқ, Ўзбекистон футбол ассоциацияси “Бухоро”- “Пахтакор” учрашувида ҳакамга қаршилик кўрсатган мезбонлар сардори Шавкат Саломовни 10 миллион ва унинг клуби “Бухоро”ни 300 миллион сўм жаримага тортгани ҳақида хабар бергандик.
Бундан ташқари, ўйинни бошқарган ҳакам Темур Тўхтасинов Суперлиганинг 6 ва 7-тур ўйинларига, шунингдек, Ўзбекистон Кубогининг 1/16 финал ўйинларига қўйилмайди. Бу вақт давомида Тўхтасинов фақат Про-Лига беллашувларини бошқариши мумкинлиги айтилганди.
Шу вазият юзасидан 10 миллион сўм жарима тўлаши керак бўлган “Бухоро” клуби сардори Шавкат Саломов ҳакамга нисбатан амалга оширган қўпол ҳаракати учун айбдор эканлигини тан олиб, ҳакам Тимур Тўхтасинов ва футбол раҳбарларидан узр сўради.
“Кечаги ўйинга барча бирдек гувоҳ бўлди. Авваламбор қўпол хатоим учун ҳакам ва қолганлардан узр сўрайман. Тан оламан, профессионал футболчининг ишини қилмадим.
Мен бу вазиятда шунчаки жамоадошим Артём Филипосян сариқ карточка олишини умуман истамадим. Чунки унда учта сариқ карточка бор эди. Агар, тўртинчисини олгудек бўлса, “Нефтчи”га қарши сафар ўйинимизда иштирок эта олмаслигини ўйлаб, ўзимни тутиб тура олмадим.
Бундан кейинги хатоларга йўл қўймасликка ваъда бераман ва яна бир бор барчадан узримни сўрайман”, деди Саломов.
Саломов узр сўради, аммо ЎФА томонидан қарор қабул қилиб бўлинди. Энди ЎФА ўз қарорига қарши бора олмайди. Чунки, регламентда шундай ёзиб қўйилган. Яъни қарор чиқарилгандан сўнг у албатта, амалга ошиши шарт.
Демакки, Шавкат Саломовнинг футбол раҳбарларидан кечирим сўрашидан қатъий назар футболчи барибир 10 миллион сўм жарима тўлайди.
Аслида нима бўлганди? Қуйидаги видеолавҳада барчасини кўришингиз мумкин.

Акмалхон Эшонхонов