Юнусобод, Сергели ҳамда Қўйлиқ йўналишларида қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Электричкалар ишлашининг техник ва технологик тавсифлари узоқроқ масофаларга мўлжалланганини ҳисобга олган ҳолда ер усти метросини қуриш мақсадга мувофиқ экани таъкидланди. Ушбу маълумотлар “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан келтирилган.
Ишлаб чиқилган янги лойиҳага кўра, ер усти метроси йўлларининг умумий узунлиги 52 кмдан ошади.
Метронинг ер усти бекатлари сони 35 тани ташкил этиши ҳамда қурилиш ишлари учун 422 млн доллар ажратилиши айтиб ўтилган.
Метронинг Юнусобод, Сергели ҳамда Қўйлиқ йўналишларида қурилиш ишлари олиб борилмоқда.