...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эктор Купер: “Жаҳон чемпионати? Мен сеҳргар эмасман”


20:04, 06.08.2018 Спорт
 5 579

Бугун мураббий Эктор Купер иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Бугун, 6 август куни Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон терма жамоасининг янги бош мураббийи Эктор Купер иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда аргентиналик мутахассис журналистлар саволларига жавоб қайтарди.
 
Кутиб олиниши ҳақида
 
Ўзбекистонда эканлигимдан хурсандман. Мени бу ерда яхши кутиб олишди. Ҳайратдаман. Бу ерга келишимда нафақат Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти, балки Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳам ўрни катта бўлди деб ўйлайман. Барчаси учун катта раҳмат.
 
Иш қай тарзда олиб борилади?
 
Аввало барча билан танишиб олишим керак. Бунинг учун мамлакат чемпионати учрашувларини кузатиб борамиз. Мақсад сари барчамиз бирлашиб иш олиб боришимиз керак. Ўйин услубини футболчиларга қараб тузмайман, аксинча улар менинг ўйин услубим ва фалсафамга мослашишлари лозим бўлади.
 
Шартнома қанча муддатга имзоланди?
 
Терма жамоа билан 3+1 кўринишида шартнома имзоладик. Мен фақат миллий терма жамоага жавоб бераман. Олимпия терма жамоасини фақат кузатишим мумкин. Олдимизга фақат иккита асосий мақсад қўйилган. Осиё Кубоги-2019 да муваффақиятли қатнашиш ҳамда 2022 йилги Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиш.
 
Нима учун айнан Ўзбекистон танланди?
 
Бунинг икки катта сабаби бор. Биринчиси 23 ёшгача бўлган мамлакат терма жамоаси Осиё чемпиони бўлди. Демак, салоҳият бор. Иккинчидан, ассоциация томонидан қўйилган вазифа мен учун жуда қизиқ кўринди.
 
Жаҳон чемпионатига олиб чиқа оладими?
 
Мен сеҳргар эмас, оддий мураббийман. Қисқа вақт ичида мўжизалар кутиб бўлмайди. Мен оптимистман. Мабодо ўз ишимни яхши бажара олмасам хайрлашаман. Бу футболда нормал ҳолат ҳисобланади. Аммо, бор кучим билан ишлашга ваъда бераман. Ишимни уддалай олишимга ишоняпман. Агар ўзимга, қолаверса, ўзбек футболчиларининг потенциалига ишонмаганимда ушбу таклифга рози бўлиб ўтирмасдим.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Эктор Купер Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!