...
МЕНЮ
ONLINE TV

Экстремистлар Бельгияда АЭСни портлатишни режалаштирган эди


16:04, 17.02.2016 Олам
 2 663

Экстремистлар Бельгия атом саноатида тадқиқот ва ривожлантириш дастури раҳбарини кузатганлар.

Террористларга алоқадор деб топилаётган гумондор шахслар Бельгия атом саноатида тадқиқот ва ривожлантириш дастури раҳбарини яширинча кузатиб, уни видеога олиб юришган. Бу видеолар орқали улар АЭСни портлатишни режалаштирган. Бу ҳақда “Le Dernier”га ҳавола қилаётган ТАСС хабар берди.

Оператив гуруҳ Бельгиядаги квартиралардан бирида олиб борилган тинтув натижасида ўн соатли видеотасвир туширилган материал топган, лекин бу тасвирларга жиддий эътибор бермаган.

Нашрнинг маълумотларига кўра, видео 13-ноябрдаги Париждаги терактлардан сўнг, ўтган йилнинг декабрь ойида Бельгияда оммавий антитеррористик рейдлар вақтида топилган.

Полиция гумондорларнинг шахсини аниқлай олмаган. Терговчиларнинг айтишича, гумондорлар Бельгия атом саноатида тадқиқот ва ривожлантириш дастури раҳбарининг уйи олдидаги буталар орасига камера жойлаштирганлар ва тунда камерани олганлар. Видео Париж терактларидан олдин ёки кейин олингани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 13 ноябрида Париж шаҳрининг четида жойлашган Сен-Дени ҳудудида бир қатор ҳужумлар уюштирилди ва бунинг оқибатида 130 нафар киши ҳалок бўлди. Мазкур иш юзасидан жавобгарликни ДАИШ ўз бўйнига олган эди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Бельгия Теракт Париж воқеалари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!