...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЕХҲТ Низоларнинг олдини олиш бўйича маркази директори Ўзбекистонга келди


09:22, 12.05.2017 Жамият
 1 976

Учрашувда ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Коордиатори Жон МакГрегор иштирок этди.

Кеча, 11 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Низоларнинг олдини олиш бўйича маркази директори Марсел Пешко билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ Ахборот хизмати хабар берди.
 
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва ЕХҲТ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, минтақа муаммолари ва бошқа мавзулар ташкилот кун тартиби нуқтаи назаридан муҳокама қилинди.
 
Мамлакатимизда қабул қилинган 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш доирасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва янада чуқурлаштиришдан томонлар манфаатдор эканлиги эътироф этилди.
 
Учрашувда ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Коордиатори Жон МакГрегор ҳам иштирок этди.
Бобур Жалолов

Теглар:ЕХҲТ Жон МакГрегор Марсел Пешко 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар