Дастлаб катта можароларни оммавий эълон қилган жуфтлик энди бир-бирининг тилини топишга уринмоқда.
“Elle” нашри Анжелина Жоли собиқ турмуш ўртоғи билан ярашмоқчи экани ҳақида хабар берди. Бунга 41 ёшли актрисанинг Брэд Питт уйидан атиги 3 километр узоқликда жойлашган Лос-Анжелеснинг энг қиммат уйларидан бирини сотиб олганини сабаб қилиб кўрсатишмоқда.
Манбаларга қараганда, уйда олтита ётоқхона, 10 та ювиниш хонаси, кутубхона, машғулотлар зали ва бассейн бор. Унинг нархи 25 миллион доллар атрофида баҳоланмоқда.
Бу хабардан сўнг юлдузларнинг мухлислари бу уйни Анжелина болалари отаси билан кўпроқ кўришиб туриши учун харид қилганини айтишмоқда. Яна бошқалар уйни Питтнинг ўзи айнан шу мақсадда сотиб олган, деб таъкидлашяпти.