...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЕЧЛ. “Қироллик клуби” “Тоттенхэм” олдида ожиз қолди


14:47, 02.11.2017 Спорт
 2 353

4-турдан сўнг мусобақа плей-офф йўлланмасини қўлга киритган жамоалар сони яна иккитага кўпайди.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, бугун 2 ноябрь куни Европа чемпионлар лигасининг 4-тур учрашувлари якунига етди.
 
Дастлаб, Туркияда бошланган “Бешиктош”–“Монако” учрашуви муросасиз дуранг 1:1 ҳисоби билан якун топди.
 
“Е” гуруҳида “Севилья” Россиянинг “Спартак” клубини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолган бўлса, “Ливерпуль” ўзида “Марибор” клубини учта гол фарқи билан таслим этди.
 
“Манчестер Сити” клуби Италияда ирода кўрсатиб, “Наполи”ни 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратди ва муддатидан олдин кейинги босқичга йўл олган бўлса, Украинанинг “Шахтёр” жамоаси ўз майдонида Голландиянинг “Фейеноорд” клуби устидан 3:1 ҳисобидаги ғалабани расмийлаштирди.
 
Яна бир курашларга бой кечган ўйин Португалияда бўлиб ўтди. Унда “Порту” жамоаси Германиядан ташриф буюрган “РБ Лейпциг” жамоаси устидан ишончли ғалабани қўлга киритди.
 
Турнинг марказий ўйини ҳисобланмиш, “Тоттенхэм”–“Реал” учрашуви майдон эгаларининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
 
Иқтидорли футболчи Деле Алли “қироллик клуби” дарвозасига иккита гол урган бўлса, якунда Кристиан Эриксен ҳисобни йирик кўринишига сабабчи бўлган голни урди.
 
80-дақиқада Криштиану Роналду учрашувда ўз сўзини айтди, бироқ бу гол Мадриднинг “Реал” клубини мағлубиятдан қутқариб қола олмади. Англияликлар ҳам “Манчестер Сити” сингари плей-офф йўлланмасини муддатидан олдин қўлга киритишди.
 
Германиянинг “Боруссия” Дортмунд жамоаси эса ўз майдонида Кипрнинг АПОЭЛ клуби билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, деярли кейинги босқичга чиқиш имкониятини йўққа чиқаришди.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “ПСЖ” ҳамда “Бавария” жамоалари Европа чемпионлар лигасининг кейинги плей-офф босқичи йўлланмасини қўлга киритишганди.
 
“Е” гуруҳи

 “Севилья–“Спартак” 2:1.
Голлар: Ленгле 30, Банега 59 - Зе Луиш 78.
 
“Севилья”: Рико, Меркадо (Коршья 83), Кьяер, Лангле, Эскудеро, Сарабия (Хесус Навас 75), Н`Зонзи, Писарро, Банега (Крун-Дели 77), Нолито, Бен-Йеддер.
 
“Спартак””: Селихов, Ещенко (Петкович 80), Таски, Жикия, Комбаров, Промес, Фернандо, Пашалич (Попов 57), Глушаков, Мельгарехо (Зе Луиш 72), Адриано.
 
Огоҳлантиришлар: Глушаков 32, Таски 61, Жикия 86, Бен-Йеддер 90+1.

“Ливерпуль”–“Марибор” 3:0.
Голлар: Салах 49, Жан 64, Старриж 90.
 
“Ливерпуль”: Кариус, Клаван, Матип, Морено, Александр-Арнольд, Милнер, Вейналдум (Хендерсон 17), Окслейд-Чемберлен, Эмре Жан, Фирмино (Груич 85), Салах (Старриж 74).
 
“Марибор”: Ханданович, Шулер, Райчевич, Вилер, Милец, Биллонг, Хотич (Ахмеди 81), Каба, Бохар (Байде 69), Пихлер, Мешанович (Таварес 59).
 
Амалга оширилмаган пенальти: Милнер 53.
Огоҳлантиришлар: Бохар 22, Райчевич 53.
 
“F” гуруҳи


“Наполи”–“Манчестер Сити” 2:4.
Голлар: Инсинье 21, Жоржиньо 62 (пен) – Отаменди 34, Стоунз 48, Агуэро 68, Стерлинг 90+2.
 
“Наполи”: Пепе Рейна, Хюсай, Альбиоль, Кулибали, Гулям (Мажо 31), Аллан (Рог 75), Жоржиньо (Унас 82), Хамшик, Кальехон, Мертенс, Инсинье.
 
“Манчестер Сити”: Эдерсон, Данило, Стоунз, Отаменди, Делф, Стерлинг, Фернандиньо, Гюндоган (Сильва 71), Де Брюйне, Сане (Габриэл Жезус 90), Агуэро (Бернарду Силва 76).
 
Огоҳлантиришлар: Отаменди 90+1, Мертенс 90+4, Кулибали 90+4.
 
“Шахтёр”–“Фейеноорд” — 3:1. 
Голлар: Феррейра 14, Марлос 17, Марлос 68 – Йоргенсен 12.
 
“Шахтёр”: Пятов, Бутко, Исмаили, Ордец, Хочолава, Степаненко, Тайсон, Марлос, Бернард (Патрик 71), Фред, Феррейра (Дентиньо 89).
 
“Фейеноорд”: Жонс, Хапс, Ньивкоп, Сен Жюст, Эль-Аҳмади, Вилхена, Тапия (Дикс 72), Амрабат, Йоргенсен (Ларссон 80), Бергхейс, Боэтиус.
 
Огоҳлантиришлар: Хочолава 36, Бергхейс 50, Эль-Аҳмади 54.
 
“G” гуруҳи


ПортуРБ Лейпциг 3:1.
Голлар: Эррера 13, Данилу Перейра 61, М.Перейра 90+3. — Вернер 48.
 
“Порту”: Жозе Са, Фелипе, Теллес, Рикарду Перейра, Маркано, Корона (М.Перейра 72), Эррера, Марега (Андре Андре 13), Данилу Перейра, Браими (Рейес 89), Абубакар.
 
“РБ Лейпциг”: Гулачи, Орбан, Хальстенберг (Клостерманн 46), Бернардо, Упамекано, Забитцер, Кейта, Форсберг, Кампль, Брума (Вернер 46), Огюстен (Поульсен 75).
 
Огоҳлантиришлар: Хальстенберг 42, Огюстен 63, Данилу Перейра 77, Забитцер 85.

“Бешиктош”–“Монако” 1:1. 
Голлар: 0:1 – 45 Лопеш, 1:1 – 54, пенальти Тосун.
 
“Бешиктош”: Фабрисио, Генюль, Пепе, Тошич (Медель, 69), Адриано, Хатчинсон (Талиска, 83), Арслан (Митрович, 75), Куарежма, Озъякуп, Бабел, Тосун.
 
“Монако”: Субашич, Раджи, Глик, Жемерсон, Жорже, Тилеманс (Каррильо, 74), Фабиньо, Лопеш (Диакаби, 85), Моутинью, Лемар (Йоветич, 25), Кейта.
 
Огоҳлантиришлар: Арслан (25), Лопеш (27), Жорже (53), Тошич (65), Куарежма (88), Медель (90), Диакаби (90).
 
“H” гуруҳи


“Тоттенхэм”–“Реал” 3:1.
Голлар: Алли 27, 56, Эриксен 65 — Роналду 80.
 
“Тоттенхэм”: Льорис, Санчес, Вертонген, Дэвис, Алдервейрелд (Сиссоко 24), Алли, Эриксен, Уинкс (Дембеле 66), Дайер, Триппьер, Кейн (Льоренте 79).
 
“Реал”: Касилья, Начо, Марсело, Хакими, Рамос, Модрич (Тео 81), Каземиро, Иско (Асенсио 74), Кроос, Бензема, Роналду.
 
Огоҳлантиришлар: Дембеле 89, Рамос 90+1.
 
Дортмунд “Боруссия”- АПОЭЛ — 1:1.
Голлар: Геррейру 29 — Поте 51.
 
Дортмунд “Боруссия”: Бюрки, Папастатопулос, Геррейру (Шмельцер 72), Бартра, Топрак (Шюррле 87), Гетце, Вайгль, Пулишич, Кагава, Филипп (Ярмоленко, 65), Обамеянг.
 
АПОЭЛ: Перес, Руэда, Меркис, Карлао, Александру (Шаллаи 46), Алонефтис (Фариас 82), Нуну Мораиш, Винисиус, Зоҳид, Вурос, Поте (де Камарго 74).
 
Огоҳлантиришлар: Карлао 72, Вурос 90+1, Перес 90+3.

Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Тоттенхэм Реал ЕЧЛ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!