...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЕЧЛ. “ПСЖ” учлиги бугун қандай каромат кўрсатади?


13:27, 31.10.2017 Спорт
 2 558

Бугун, Европа чемпионлар лигаси мусобақасининг 4-тур учрашувларига старт берилади.

Бугун, 31 октябрь куни Европа чемпионлар лигаси мусобақасининг 4-тур учрашувларига старт берилади.
 
Унга кўра, “А” гуруҳида “Базель” ЦСКА жамоасини қабул қилса, “Манчестер Юнайтед” Англияда “Бенфика” билан куч синашади.
 
Навбатдаги “В” гуруҳида “ПСЖ” учлиги Неймар, Кавани ва Мбаппелар ўз майдонларида “Андерлехт” клубини имтиҳондан ўтказишади.
 
Таъкидлаб ўтиш жоиз, “ПСЖ” клуби ЕЧЛнинг 3-туридан сўнг 12 та гол уриб, ўз гуруҳида яққол етакчиликни қўлга олган.
 
Юпп Хайнкес бошқарувидаги “Бавария” клуби эса Шотландияда “Селтик” меҳмони бўлади.  
 
“Рома”–“Челси” жамоаларининг дастлабки тўқнашуви голларга бой ўтгани билан ёдда қолган бўлса (3:3), бугунги ўйинда ҳам худди шу муҳит кузатилишини тахмин қилиш мумкин.
 
Илк учрашувда “Қорабоғ” дарвозасига гол ура олмаган “Атлетико” ўз майдонида “Ванда Метрополитано”га гол уриш билан бирга керакли очкони қўлга киритиш учун бор кучи билан ҳаракат қилади.
 
“D” гуруҳида “Ювентус” Португалияда “Спортинг” билан баҳс олиб борса, “Барселона” “Олимпиакос” билан кўҳна Грециядаги “Георгиос Караискакис” стадионида майдонга тушади.
 
Барча учрашувлар Тошкент вақти билан 1 ноябрга ўтар кечаси 00:45 да бошланади.
 
“A” гуруҳи
 
“Базель” Швейцария–ЦСКА Россия.
01 ноябрь, 00.45, “Санкт-Якоб Парк”.
 
“Манчестер Юнайтед” Англия–“Бенфика” Португалия.
01 ноябрь, 00.45, “Олд Траффорд”.
 
“B” гуруҳи
 
“ПСЖ” Франция–“Андерлехт” Бельгия.
01 ноябрь, 00:45, “Парк де Пренс”.
 
“Селтик” Шотландия–“Бавария” Германия.
01 ноябрь, 00:45, “Селтик Парк”.
 
“C” гуруҳи
 
“Атлетико” Испания–“Қорабоғ” Озарбайжон.
01 ноябрь, 00:45, “Ванда Метрополитано”.
 
“Рома” Италия–“Челси” Англия
01 ноябрь, 00:45, “Стадио Олимпико”
 
“D” гуруҳи
 
“Спортинг” Португалия–“Ювентус” Италия.
01 ноябрь, 00:45, “Жозе Алваладе”.
 
“Олимпиакос” Греция–“Барселона” Испания.
01 ноябрь, 00:45, “Георгиос Караискакис”.
 
Эслатиб ўтамиз, юқоридаги жамоалар ЕЧЛ мусобақасининг 3-турида тўқнаш келишган бўлиб, учрашувлар натижасини сайтимиз саҳифалари орқали тақдим этиб ўтгандик.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:ЕЧЛ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!