...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЕЧЛ. “Шаҳарликлар” 90 дақиқа давомида кейинги босқич масаласина ҳал этишди


10:04, 14.02.2018 Спорт
 1 852

Швейцариянинг “Базель” жамоаси Европанинг энг кучли клубларидан бири “Манчестер Сити” қаршилиги олдида ожиз қолди.

Бугун, 14 февраль куни Европа чемпионлар лигасининг 1/8 финалидан ўрин олган яна бир учрашув “Базель” ҳамда “Манчестер Сити” жамоалари ўртасида бўлиб ўтди.
 
Мазкур учрашувда катта устунликга эга бўлган Хосеп Гвардиола шогирдлари сафарда ўйнаган бўлишганига қарамай рақиблари дарвозасига жавобсиз тўртта гол йўллашди.
 
Гюндоганнинг дубли, Агуэро ва Бернарду Сильваларнинг голлари “шаҳарликлар”ни деярли кейинги босқичга чиқиш йўлланмасини таъминлаб берди.
 
ЕЧЛ, 1/8 финал.
“Базель” – “Манчестер Сити Англия” 0:4.
Голлар: Гюндоган (14, 53), Бернарду Силва (18), Агуэро (23).
 
“Базель”: Вацлик, Сухи, Риверос, Ланг, Лакруа, Диэ, Жака, Эльюнусси (Бюа, 85), Фрай, Штокер (Айети, 71), Оберлен.
 
“Манчестер Сити”: Эдерсон, Отаменди, Компани, Уокер, Делф, Гюндоган, Фернандиньо, Бернарду Силва, де Брюйне (Сильва, 63), Стерлинг (Сане, 57), Агуэро (Данило, 85).
 
Огоҳлантиришлар: Жака (38), Фернандиньо (59), Диэ (89), Гюндоган (90).
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Базель Манчестер Сити ЕЧЛ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!