
Дунёнинг энг бой одамлари рейтингги эълон қилинди.
Асли ўзбекистонлик 14,7 миллиард долларга эга россиялик миллиардер Алишер Усмонов рўйхатда 81-ўриндан жой олган.
Искандар Маҳмудов исмли яна бир ўзбекистонлик бизнесмен 6,07 миллиард доллар билан рейтингда 278-ўринни эгаллаган.
Новолипецк металлургия комбинати гуруҳи директорлар кенгаши раиси Владимир Лисин 20,2 миллиар доллар бойлиги билан Россиядаги энг бой бизнесмен бўлди. У дунё бўйича 45 ўринда қайд этилди.
Таъкидлаш жоизки, миллиардерлар рўйхатининг етакчилари орасида ўзгаришлар юз бермади. Amazon ва Blue Origin асосчиси Жефф Безос 138 миллиард долларга эга бўлган ҳолда биринчи ўринда, Microsoft асосчиси Билл Гейтс 93,8 миллиард доллар билан иккинчи ўринда, Berkshire Hathaway раҳбари Уоррен Баффет 82,5 миллиард билан учинчи ўринда турибди.