Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқли бўлиши, қизларни таълим олишини тарғиб қилгани учун унга 2012 йилда “Tолибон” жангарилари ҳужум қилган.
Илм-фан ва технология соҳасидаги кўпгина донгдор ихтиролар ва турли янгиликлар айнан, аёлларга тегишли эканлиги ҳеч биримизга сир эмас.
Улкан билим ва салоҳиятга эга икки аёл, Доктор Мария Телкес ва унинг ҳамкасби Элеанор Реймонд “Қуёш батареяси”га асос солишган. Уларнинг бу ихтироси кўпгина мамлакатлар иқтисодиётига улкан фойда келтирди.
Шу билан бир қаторда Телкес “Ақилли уйлар” кашфиётчиси ҳам ҳисобланади. Бу ихтиролари унга кўплаб мукофотлар ҳамда шон-шуҳрат олиб келди.
Яна шундай кашфиётчи аёллардан бири Флоренс Паспартдир. У уй совутгичини ихтиро қилиб, 1914 –йилда ушбу кашфиёти учун патент олади.
Шундан сўнг, турли идора ва корхоналар ушбу совутгичга буюртмалар бера бошлашди. Тез орада бу кашфиёт бутун дунё бўйлаб тарқалади.
Жесси Картрайт маиший техникада кўплаб фойдали кашфиётларни яратган. Улар орасида энг аҳамиятлиси микротўлқинли печ ҳисобланади.
Нафақат техника балки, илм-фан ривожи учун ҳам муносиб ҳисса қўшган аёллар бор. Бунга мисол қилиб 2014 йил Нобел мукофоти совриндори Малала Юсуфзода номини айтишимиз мумкин.
У Покистонда хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқли бўлиши ҳамда қизларни баравар таълим олишини тарғиб қилган. Шунинг учун унга 2012 йилда “Tолибонлар” томонидан суиқасд уюштирилади. Бироқ, у танлаган йўлидан ҳеч ҳам орқага чекинмади.
Малала доим бир фикрни илгари сурган, “Ҳаётим бошқаларникига ўхшамайди, дейиш нотўғри. Сабаби, мен каби қизлар жуда кўп. Улар зулматда зиё нима эканлигини яхши тушунишади. Келинг, қўлимизга китоб ва қалам олайлик. Бу энг кучли қуролдир.”
Хулоса сифатида шуни айтишимиз мумкинки, аёллар бу она, опа- сингил, вафодор ёр ҳамда жамиятнинг энг яхши “бунёдкорлари” ҳисобланади.