Бундан олдинроқ Дубайда илк робот-полициячилар иш бошлаган эди.
Жаҳондаги илк автоматлаштирилган полиция участкаси иш бошлади. Бу ҳақда “Gulf News” хабар бермоқда.
Қайд этилишича, бу суткасига 24 соат ишлайдиган шундай биринчи полиция участкасидир. Бўлинма 60 турдаги хавфсизлик ва ташкилий хизматларни таклиф этади. Хизматларни роботлашган дисплей қурилмалари амалга ошириши назарда тутилмоқда.
“Ақлли полиция участкаси” номини олган бўлинмада барча хизматлар автоматлаштирилган. Кейинчалик бундай бўлинмаларни бутун шаҳар бўйлаб ташкил этиш мўлжалланмоқда.
Аввалроқ, Дубайда илк робот-полициячиларни ишга тушириш ҳақида хабар берган эдик.
Бундай роботлар полициячи инсонлар каби барча юмушларни мустақил амалга ошира олади.

Дурдона Расулова